Мижозларнинг шахсий маълумотлари сир тутилиш сиёсати

TeleTrade компанияси уз мижозларининг шахсий маълумотларини хавфсизлик ва сир тутиш сиёсатига жуда хам алохида эътибор беради.

Компания мижозларнинг шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш учун энг янги ахборот технологиялардан фойдаланади. Чунки мижозларимизнинг хавфсизлиги компаниямиз учун энг юксак максадлардан биридир.

Мижозларимизнинг шахсий маълумотлари хамда алока маълумотлари хисоб ракам очилишида ва бошка утказиладиган дастурлар мобайнида курсатилади.

Кабул килинган маълумотларни биз факат мижоз билан алока килиш учун ишлатамиз ва учинчи шахсларга конун хужжатларига хилоф равишда маълумот бермаймиз. Агарда маълумотлар конун хужатлари асосида талаб килинса ва куйидаги холатлар мавжуд булса, мижоз тугрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга такдим килинади.

  • Компания маълумотларни учинчи шахсларга, агентларга такдим килади, агарда мижоз олдидаги мажбуриятларни бажариш учун ушбу учинчи шахслар хамда агентлар ёрдамида ва улар билан хамкорликда амалга оширилаётган булса.
  • Компания «cookies» технологиясидан сир булган маълумотларни ишлатмаган ва учинчи шахсларга такдим килмаган холда фойдаланади.
  • Мижознинг ip – манзили шахсни аниклаш учун ишлатилмайди лекин компания томонидан кабул килиниб саклаб олинади.
  • Агарда мижоз томонидан маълумотлар компаниянинг сайтида оммавий очик холатда такдим килинган булса, компания мижоз маълумотларининг хавфсизлигини кафолат киламайди.
  • Агарда мижоз узининг маълумотларини (логин ва паролларини) уз хохишига асосан учинчи шахсларга такдим килган булса компания жавобгарликни уз зиммасидан чикаради.

TeleTrade компанияси мижозлар томонидан такдим килинган шахсий маълумотларни факатгина узининг мижоз олдидаги мажбуриятларни бажариш хамда компания томонидан утказиладиган турли хил акция ва дастурлар микиёсида ютукка эга булган мижозларни аниклаш учун ишлатади.

TeleTrade компанияси конуний тартибда кабул килган маълумотлардан фойдаланган холда мижозларга реклама ва ахборот хатларини юборишга хакли.